10K45Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

​​Ҳаммаёқда Тошкент жамоат транспорти расволиги ҳақида дод-вой. Шундай дод-войлар бўлгани яхши. Лекин бундан бирор наф йўғов — президентнинг шунча топшириғини қилмаган безбетлар халқнинг дод-войига парво қилармиди. «Бир-икки икки кунда ўтиб кетадиган одатий аюҳаннос бу, яна битта замминистрнинг иккинчи хотини экранга чиқса, ҳаммаси унут бўлади — бу дод-войлар ҳам, ноқулайгарчиликлар ҳам; неча йилдан бери шу аҳвол», — деб ўтираверади-да. Давлетовузнинг постида бир жойи қизиқ: «Шаҳар жамоат транспорт тизимини ривожлантирмас эканмиз, яқин келажакда ҳокимларнинг машиналари ҳам тирбандликда қолади (балки ўшанда типирчилаб қолишар)». Хаҳ! Тўғри, бир жойи тўғри — типирчилаб қолишади ва чора топишади: ишга вертолётда қатнай бошлашади (ёки ишга умуман боришмас?). Яъни, типирчилаб топилган чора тахминан шунақа бўлади, лекин Тошкент европалашмайди. Бомбейлашади, карачилашади, менимча, ҳатто ундан баттар — катмандулашади, лекин асло копенгагенлашмайди. Ҳатто москвалашмайди ҳам. Шундай бўлиши, ҳатто бундан баттар бўлиши шаҳар ва транспорт тизимининг ҳар қандай топшириқни — у мантиқсиз, зарарли бўлса-да — бажаверадиган раҳбарларида бирор тайинли ташаббус йўқлиги 2016 йили Тошкентнинг бир асрлик трамвайи, ундан аввалроқ троллейбуси тугатилганидаёқ маълум бўлганди. Ўзи, аҳвол қай даражадалиги, истиқбол қандайлиги ҳақида Тошкент трамвайини тугатишга бош-қош бўлган одам Тошкент метросига раҳбар этиб тайинланганидан хулоса қилса бўлади, менимча. Қурган метросидаги бекатларга ном қўёлмаган-ку булар ҳали, нима кутасиз тағин? Дунёнинг яна қайси метросида номи (агар «2-бекат» деган жумлани ном дейиш мумкин бўлса) бир хил тўрттадан бекат бор экан, қизиқ. Башоратчилик яхшимас, лекин юқоридаги фикрларни ва атрофдаги бошқа дод-войлар орасида берилаётган прогнозларни башоратчилик демаган бўлардим. Бу — икки карра икки тўрт дегандек ҳисоб-китоб. Қуйида — фақат суратларда қолган Тошкент

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin