Метро тугатилмайдими ишқилиб?
Раҳмонбек Усмановнинг Тошкент метрополитенига раҳбар этиб тайинланишига нисбатан изоҳларни умумийлаштириб, шундай савол қўйиш мумкин.
Ростанам-да ҳокимлиги даврида трамвай, троллейбуслар қатновига барҳам берилган, автобуслар ҳаракати тўхташ даражасига олиб келиб қўйилган, гаражлар "синф сифатида тугатилиб", ўрни дом қуриш учун сотилган одам метрога раҳбар бўлса, яхшилик кутиш жуда қийин.
Кеча Сергели йўлидан фойдаланувчи айтаяпти:
Поездлар келиши ораси яна узайган, вагон ичи иссиқ, чидаб бўлмайди. Яна таксига қайтаман.
Мен айтдим:
Булар Сергели йўлини қуриб жамоат транспорти сифатини яхшилашни режа қилмаган кўринади.
Сергели йўлини қуришдан ягона мақсад пул ўзлаштириш бўлган. Қилинаётган ишларни кўриб бошқача хулоса қилиш имконсиз ахир.
Ўзингиз ўйланг. Чилонзор йўли 5та бекатга узайса, потенциал 50 минг йўловчи оқими пайдо бўлса, поездлар қатнови частотасини ошириш ўрнига, қисқартирилса, метронинг ишлаш вақти 2 соатга камайса, Сергелидаги тугул, Чилонзордаги одамлар ҳам метрога чиқмай қўяди.
Балки мақсад ҳам шудир ўзи? Худди трамвай. автобуслар қатновини камайтириб, одамлар чиқмаяпти, дея трамвай ва автобусларни тугатишгани сингари, метрониям шунақа баҳона билан тугатиб юборишар?
Лекин метрони тугатиб битиришгунча, янги бекатларни қуриб олишга улгуришлари керак. Шунда Метро бу янги Ўзбекистоннинг кэптив иқтисодиёти - давлат буюртмалари орқали ўзлаштиришга асосланган модели учун қурилган ҳайкалга айланади, десаям бўлади.
@the_bakiroo