Турк лираси мустаҳкамланмоқда
Қўшма штатлар президенти Жо Байден ва Эрдоган учрашуви олдидан турк лираси долларга нисбатан мустаҳкамланмоқда. Айни дақиқаларда 1 АҚШ доллари учун 8,30 лира таклиф этилмоқда.
Агар Байден Эрдоганни С-400 тизимини сотиб олиш режасидан воз кечдира олса ёки битимни кечиктириб туришга кўндирса, турк лираси мустаҳкамланишда давом этиши мумкин.
Ўзи аслида Россиянинг С-400 тизимини сотиб олиш режалари Эрдоганнинг ғарб ва НАТОни у билан ҳисоблашишга ундовчи навбатдаги трюкларидан бирига ўхшайди. Шовқини кўп, реалликдан узоқ битим. Чунки С-400 тизимини НАТО инфратузилмасига интеграциялаб бўлмайди.
Дарвоқе, турк лираси ва умуман иккинчи эшелондаги давлатларнинг валюталари бу омилсиз ҳам мустаҳкамланишда давом этиши мумкин. Чунки АҚШда истеъмол инфляцияси юқорилаб бормоқда ва ҳозир йиллик 5%га яқинлашмоқда. Айни пайтда Қўшма штатлар ғазначилиги 10 йиллик облигациялар даромадлилиги 1,5%га етмаяпти. Салбий фарқ 3,5%дан ортиқ. Бунақаси узоқ 80- йиллардан буён юз бермаган.
@the_bakiroo