11K42Telegramda ochish
80-90% пахта машинада терилиши керак эди Газетаўз пахтани машинада териш бўйича охирги йилларда айтилган ваъдалар ва режаларни бир мақолага жам қилипти. Ўқинг, жуда қизиқ. Аввалроқ, машина терими режалар, ваъдалар ва мақсадларда қолиб кетавериши сабаблари, мамлакатда шаклланган бизнес муҳит шароитида сармоя сарфлаб пахта терадиган машина сотиб олишга жой қолдирилмаганлиги ҳақида ёзган эдик. Дарвоқе, охирги икки йилда қишлоқ хўжалиги техникаси, хусусан пахта териш техникасини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш масалалари «Ўзавтосаноат» АЖ назоратига берилган. Расмий статистикага кўра трактор ишлаб чиқариш 72,5%га камайган ва ўтган 8 ойда атига 173 дона трактор ишлаб чиқарилган. Солиштириш учун 2019 йилда 983 дона, 2020 йили 630 дона трактор ишлаб чиқарилган. Пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш бўйича алоҳида статистика мавжуд эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin