Пахта далаларида машиналар борми?
Статистика қўмитаси трактор ишлаб чиқариш 72,5%га камайгани ва ўтган 8 ойда атига 173 дона трактор ишлаб чиқарилгани ҳақида маълум қилмоқда. Ўтган йили 630 дона трактор ишлаб чиқарилган экан.
Ҳукуматнинг режаларига кўра, 2020 йилдан Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида пахтани машинада териш ҳажмини 50 фоизга, келгуси йилларда эса 80 фоизга кўтариш айтилган эди.
Бу мақсадларга етиш учун 2020 йилда 1000та, 2021 йилда эса 1200та пахта териш машиналари ишлаб чиқариш тўғрисида алоҳида қарор ҳам қабул қилинган.
Табиийки, трактор ишлаб чиқариш каррасига камайиб ётган бўлса, ҳукумат қарори бажарилмааётган бир ҳолда пахтани қўлда териш давом этаверади.