20K25Telegramda ochish
Пахтачиликда механизациялаш 85%га етказилади Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланмоқда. 2013 йилнинг октябрида 2016 йилга келиб пахта теримининг механизациясини 80−90%га етказиш режалаштирилгани эълон қилинганди. 2021 йилдаги тадбирларда эса 2026 йилга келиб пахта терими механизациясини 60%га етказиш айтилган. 2025 йилдаги 3,7 миллион тонна пахта ҳосилининг қанча қисми машинада терилгани бўйича расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Келгуси 2026 йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш режалари маълум қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin