Горбачев бошчилигидаги СССР, Ельцин раҳбарлигидаги Россия ва Порошенко бош бўлган Украина. Учта турли даврлардаги давлатларни нима бирлаштириб туради?
Ҳар уч давлатда Горбачев, Ельцин ва Порошенко ислоҳотчи сифатида ҳокимият тепасига келган ва уларнинг сиёсати ўз даврида халқ томонидан улкан умидлар билан қабул қилинган. Улар ўз давлати тарихидаги энг катта кўламли ўзгаришларни бошлаган. Лекин ҳар уччала давлатда ҳар уччала раҳбар ислоҳотлари пировардида муваффақиятсизликларга учраган, бошланган биронта эврилиш мантиқий якунига етказилмаган.
Жуда кўп сиёсатшунослар, иқтисодчилар, тарихчилар бунинг сабабини Горбачев, Ельцин ва Порошенконинг ислоҳотларни амалга оширишда ўзини ўзи ўзгартира олмайдиган эски номенклатурага таянганида деб ҳисоблашади.