Ҳаммамиз фарзандларимизни сифатли ва чўнтакбоп боғчаларга беришни хоҳлаймиз. Иш вақтимизда фарзандимиз ишончли қўлларда бўлиши муҳим. Бу борада бугун хусусий боғчалар ташкил этилиб, рақобат ўсгани сайин сифат ҳам яхшиланаётганини кўришимиз мумкин.
Депутат Умида Раҳмонованинг ёзишича, давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш натижасида 96 391 та болалар сиғимига эга 1346 та оилавий шаклдаги боғчалар қуришга эришилибди. Бу 100 мингга яқин болалар боғчаларга, 10 мингдан ортиқ инсонлар эса ўз иш ўрнига эга бўлди дегани.
Тўғри, бирданига бизнес очиб, ҳам сифатни, ҳам қулай нархни маромида ушлуб туриш осон иш эмас. Бу масъулиятни давлат ўз зиммасига олади, сабаби тизим шундай яратилган.
Эндиликда болалар мактабда икки сменали ўқиши шарт эмас, чунки давлат-хусусий шериклик тизими мактаб таълимига кириб келгани боис ўқувчиларга танлов имконияти бериляпти.
- https://t.me/deputatlar_nima_deydi/2459@deputatlar_nima_deydi