27K163Telegramda ochish
Мактаб ва боғчага қабул ёши пасайтирилиши керак Янги ўтган даврда жамоатчилик фикри ва мавжуд реалликларни ҳисобга олмай киритилган зарарли ўзгартиришлардан бири бу мактабга қабул ёшининг болалар 7 ёшга тўладиган йилга ўтказилгани, боғчага қабул ёшининг 3 ёшга етказилгани бўлди. Албатта, бу билан ҳаддан ташқари кучайган мактаб етишмовчилиги муаммосини ҳеч қурса бироз пасайтиргандек бўлишди. Боғчага қамров даражаси ва статистикаси сунъий равишда яхшилангандек тасаввурлар уйғотилди. Лекин, тан олиш керак, бу ўта қисқа ва фақат вақтинча натижа кўрсатувчи қарорлар эди. Боғчага қабулнинг 3 ёшгача кўтарилгани "Инсон қадри" дейилган шиорга терс эканини, декретга чиққан аёллар қонун бўйича бола 2 ёшга етгунча декретда бўлиши мумкинлиги, камида бир йил болани хусусий боғчаларга беришга ва қўшимча харажатларга ёки уйда ўтиришга мажбур бўлинаетганини яна эслатиб ўтирмаймиз. Яна эслатиб ўтирмаймиз, болалар тез вояга етаетгани, акселерация жараёни Ўзбекистонлик болаларга ҳам оид эканини, 5 ёшда, 6 ёшда, ҳатто йилнинг январида туғилган болалар иқтидори, жисмоний имкониятларига қарамай йиллар, ойлар йўқотаётганини. Бунинг иқтисодий, ижтимоий қиймати йўқотишларда триллионлар билан ўлчанишини ҳам айтиб ўтирмаймиз. Асосий Номзод 2030 йилгача ҳар йили 500 минг ўқувчи ўрни яратилиши, боғчага қамров 95 фоизга етказилиши хақида режалар билан бўлишмоқда. Демак, қанақадир ҳисоблар йўқ эмас. Лекин биз билмаймиз, бу режалар мактаб ва боғчага қабул ёши пасайтирилишини ҳам ўзи ичига оладими ёки йўқми? Жуда тез ўзгараетган замонда янада ортда қолишни истамасак, бизнингча, худди илғор давлатлардагидек, мактабларга қабул 5 ёшдан ихтиёрий, 7 ёшдан мажбурий кўринишга ўтиши зарур. Боғчалар эса аёлларимизнинг декрет даври тугаши биланоқ, яъни 2 ёшга етган болани қабул қилиши даркор. Хўш, ким бунга қарши?

Arxivda shunga yaqin