9.4K72Telegramda ochish
Яхши кутилма Айтишларича, давлат тасарруфидаги боғчаларга болаларни қабул қилиш ёши 3 ёшдан 2 ёки айрим тоифалар учун 1 ёшгача камайтирилиши мумкин. Икки йил муқаддам давлат тасарруфидаги боғчаларга болаларни қабул қилиш ёши 3 ёшгача кўтарилган эди, ўшанда буни кўпчилик давлат боғчаларида жой етишмовчилиги билан, айримлар эса хусусий боғчаларга талабни зимдан қўллаб-қувватлаш билан боғлашган эди. Амалдаги қонунчиликка кўра, аёлларнинг декрет таътили 2 йилни ташкил этади ва боланинг фақат 3 ёшдан бошлаб давлат боғчасига бериш чеклови жуда кўпчилик аёллар учун ижобий эмас, тўғридан тўғри дискриминация воситасига айланиб қолганди. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin