29K428Telegramda ochish
Боғча пули 1 июндан 20%га, янги йилдан яна 10%га ошади Ҳукумат қарори билан 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланган. Демак, халқ тилида боғча пули деб аталадиган ота-оналар тўлови 1 июндан ўртача 20%га, янги йилдан эса яна 10%га қимматламоқда. Охирги марта боғча пули 3 йил аввал, 2021 йил 1 майда 15%га оширилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin