Сўрашаяптики, "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон қабул қилиниши ва келаси йилдан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлашига ўтилиши муносабати билан уй-жойлар нархи арзонлайдими деб.
Фармон соҳада олдинга ташланган жуда катта қадам.
Лекин яқин истиқболда уй-жойлар нархини арзонлашувига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган бирон омилни мен кўрмаяпман. Қанчалик парадокс бўлмасин, уй-жойлар нархини пасайтиришга маъмурий уринишдан қанча ўзимизни қанча тия олсак, уй-жойлар нархининг ўсиши шунча пастроқ бўлади.
Лекин 26,27,28 фоизлик, 3 йиллик, 5 йиллик ёввойи ставкалардаги тижорий ипотека кредитлари аста-секинлик бўлсаям пасая бошлайди, муддати эса узаяди. Ипотека кредитларига "доступность" ошади.
Ипотекани ривожлантиришда кейинги қадам албатта пенсия ва тиббий суғурта ислоҳотидир. Чунки ипотека механизмида энг зарурий унсур бу узун пуллар, буни давлат ўзининг ресурслари билан чексиз-чегарасиз ва доимий таъминлаб тура олмайди, ташқи узун ресурсларни жалб қилиш орқали ипотека тизимини яратиш ҳам боши берк кўча.
Иқтисодиётимизда бозор қоидалари бўйича ҳаракатланадиган узун пулларни экосистемасини шакллантириш орқалигина нормал дунёдаги каби соғлом ипотека режимига етамиз.
@the_bakiroo