Ипотека имкониятларидан максимал фойдаланиш зарур
Bank va Mijoz канали келаси йилда инобатга олиниши лозим бўлган айрим ишоралар билан бўлишишни сўради. Албатта, ҳисобга олингки, булар ҳеч қандай прогноз эмас.
Асосий масала шундаки, 2023 йилда оддий аҳоли ҳам, ҳукумат ва ҳокимиятга алоқадор бўлмаган бизнес ҳам ўзбек чиновникларидан бирон бир яхши қарор ва енгиллик кутмасликлари керак, яъни маъмурчилик фақат ёмонлашади деб ҳисоблаб режалар тузган маъқул.
Мажбуриятлар борасида. Қарз ва кредитлар фақат миллий валютада ва фақат узоқроқ муддатларга олиниши керак. Учинчи дунё мамлакатлари валюталари учун эврилишлар жуда бисёр бўлади.
Жамғармалар борасида. Жамғармаларни имкон қадар осон ликвидликка ва унданам муҳими тез конвертирланадиган айланадиган воситаларда сақлаган тўғрироқ бўлади.
Уй-жой нархлари борасида. Яшаш учун уй олаётганлар арзонлашиб қолар қабилида кутмасликлари керак. Ё жамғармалари тезроқ қадрсизланиб кетади ё нархлар тезроқ ўсишда давом этади. Ипотека имкониятларидан максимал фойдаланиш зарур.
Инфляция ва унинг суръатини пасайтирадиган омил кўрмаяпман. Бу мавжуд факторлар доирасида. Ҳисобга олинмаган омиллар ва қора оққушларни қўшсак эса фақат номаълумликни кўрамиз.
Бизнес учун, бизнес деганда бюджет ва давлат буюртмасини ўзлаштиришни назарда тутмасангиз, анча мураккаб йил бўлади. Эркин фаолият майдони тораяди, солиқ тўламайдиганлар рўйхати кенгайгани сайин солиқ юки ошишда давом этади. Энг қийини йил бошида бўлади, кейин кўникмалар шаклланади.
- https://t.me/bankmijoz/4007@bankmijoz