23K164Telegramda ochish
Буниям ислоҳот деб аташадими? Ўзакка тегилмаган, негиз янгиланмаган ўзгаришларни ислоҳот деб эълон қилиш манипуляция холос. Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисидаги ва Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисидаги икки қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, ўзингиз хулоса қилинг, нима бу? Бошингизни кўп оғритмай ва вақтингиз олмай, умидлантирмаслик учун, қисқача айта қолай: Биринчидан, кенгашлар учун сайловларга мустақил номзодлар қўйилмайди. Сайловга кириш учун соқов партияларнинг фильтридан ўтишингиз ва кейин 2019 йилда бўлгани сингари ҳокимият рўйхатига тушишингиз керак. Бюллетенларда кимга ва қандай овоз берилгани аҳамиятсизлигича қолади, протоколллар тегишли тартибда тўлдирилади ва фақат маъқулланган номзод, у қанча овоз олишидан қатъий назар депутат бўлади. Иккинчидан, ҳокимлар сайланмайди. Аниқроғи сайланади, лекин халқ тарафидан эмас, ҳокимият ўзи рўйхат бўйича тасдиқлаган депутатларлардан иборат кенгаш уни сайлайди ва натижани тепага юборади. Ҳатто соқов партиялар вакилларидан иборат кенгашдаям муқобил номзодлар бўлишига йўл қўйилмайди. Унда нима ўзгарди дерсиз? Жувонни бежаб, бўяб, бу қиз деб кўрсатилаётгани ҳисобга олинмаса, ҳеч нарса. Лойиҳалар билан танишинг, ўрганинг ва албатта, фикр билдиринг. Биз шу кўргуликлар билан бутун эпоха давомида яшашимизга тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin