18K147Telegramda ochish
Қонундан ташқари Ўзбекистонда маҳалла раисини ҳоким алмаштиради Булар қонун билан ишламайди, қонуннинг устига қўйиб қўйгани, сийворгани, чичворгани бор, шунинг учун "Маҳаллақўмни ҳам алмаштираман, ўрнига манавинақасини қўяман", дея валдирайверади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги Қонун нима дейди? Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга ошириши белгиланган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва туман (шаҳар) ҳокимларининг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқолари)ни ишдан бўшатиш ёки тайинлаш ваколати мавжуд эмас. Кўпчиликда бу валдираётган ҳокимларнинг учга ўқиган, деган фикрлар мавжуд. Йўқ, буларнинг мактабга борганиям савол остида асли. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin