14K121Telegramda ochish
"Синган ойналар назарияси" ишлашда давом этмаслиги учун ҳам Маъмурият керак Ҳоким, ҳокимият деган ислоҳларни ёмон кўраман. Чунки бу сўзларнинг шаклан, том маъноси ва мазмуни ҳукм, ҳукмдорликка, ҳокими мутлақликка бориб тақалади. Биз ўтган тўрт йилда маъмурий ислоҳотни амалга оширмадик. Етиб келган жойимиз ва кетаётган йўлимиз инобатга олинса, бундан кейин ҳам амалга оширмасак керак. Чунки иқтидордагиларга бу нафсиз. Ким ҳокими мутлақликдан муддати ва ваколати чекланган ижрочи бошқарувчига айланишни истайди? Маъмурий ислоҳотнинг асосий мақсади ҳам ўзи шу - ҳокимиятларни маъмуриятларга, ҳокимларни сайланган менежерларга айлантириш. Асфальт кўчадаги хонадонлар асфальтланмаган кўчалардаги хонадонлардан ободроқ кўринади, сезасизми? Асфальт обод қилмайди аслида. Асфальтланган кўча бу кўчада яшовчиларни кўчасини тоза тутишга, гуллар, кўчатлар экишга, хонадонлар фасадини тартибга келтиришга ундайди. Шу холос. Тоза ичимлик суви бор маҳаллаларнинг қизлари чиройли, кўркам бўлади. Сезгансиз. Бу ҳақида мақоллар ва маталлар ҳам бор. Свет ва газ ўчирилмайдиган кўчаларда одамлар маданиятлироқ, бир-бирига ўзаро ҳурматлироқ бўлади. Ишсизлик, жиноятчилик кам учрайди. Свет ва газ мавжудлигининг ўзи аёлларда ва ёшларда бир неча соатлик бўш вақт ва уни инсон ривожи учун сарфлашга имкон яратади. Криминологияда "Синган ойналар назарияси" бор. Мазмуни шуки, агар бинода битта ойна синса, у алмаштирилсмаса, тез орада бу бинода синмаган ойнанинг ўзи қолмайди ёки чиқинди ташланган кўчага чиқинди албатта тўпланади". Жойларда инфратузилма масаласи ҳам шундай. Маҳаллий маъмуриятнинг вазифаси кимнингдир чолдеворини оқлаб бериш ё ағанай деб турган томини қизилга бўяш эмас. Инфраструктура яратиш. Бу йўл, свет, газ ва сув. Қолганини одамлар ўзи қилади, чунки мулк, уй, фарзандлар уники, мажбурлаш шартмас. Акс ҳолда "синган ойна назарияси" ишлашда давом этаверади. "Синган ойналар назарияси" ишлашда давом этмаслиги учун ҳам Маъмурият керак. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin