Боядан бери маъно қидиргим келади
Конституция ва қонунларда белгиланган функциясини, вазифасини, мустақиллигини қўя турайлик, прокуратуранинг бюджетида, сметасида деворни оқлаш бўйича харажатлар кўзда тутилганми ўзи? Катта эҳтимол бундай харажат прокуратура учун мўлжалланган бюджетда йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.
Демак, тўкилиб кетай деб турган деворни оқлаш ёки уни қайта тиклаш учун прокуратура кимгадир ноқонуний топшириқ бериши керакми ёки харажатларни қоплаш учун пора олиши лозимми?
Мантиқан олганда прокуратура ўша деворни оқламапти, яъни қонун қоидаларни бузмапти. Энди бузадими?