18K128Telegramda ochish
Майли, аввал сизлар ўғирлаб олинглар, қолганини халқ ўзи тақсимлайди Мана бу, мана бу ва мана бу лавҳаларда айни соатларда Тошкент кўчаларидаги вазият акс этган. Кулгули ва аянчли янграши мумкин. Триллионлаб ҳажмдаги давлат буюртмалари бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаси ва сифатини кўриб, бундан бошқа хулоса қилиш қийин. Барибир, биз сайловчиларнинг ҳеч ким сайламаган ва тайинланганларга қарши бирон чорамиз йўқ. Бошимизга келган кўргулик. Шундай экан, бу охирги илинж. Нима қилишади ўғрилар ўзларини қийнаб, 100 млн ўғирлаш учун 1 млрдни самарасиз ҳавога совуриб. Майли ўша 100 млнни кафолатли ўғирланглар, қолган 900 миллионни халқнинг ўзи тақсимласин, ўзи пудратчи топсин, ўзи фойдаланишга қабул қилиб олсин. Майли кўпроғига ҳам розимиз. Худди армияга, хавфсизликка, таълимга, медицинага алоҳида моддалар бўйича пул ажратилгани сингари, бюджетда ўғриларга деган модда қўшайлик. Ажратилган пулларни конвертация қилиб тўғри офшордаги ҳисобларингизга ўтказайлик. Фақат, илтимос, қаланғи қасанғи ва ўғри муттаҳамлар, шунинг эвазига қолганига тегманглар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin