8.9K51Telegramda ochish
Асосий хатолар ҳақида ўта шахсий фикрлар Бизга бугунги Ўзбекистоннинг кичик моделини ифода этадиган парламент керак эди. Менинг назаримда бу вазифа уддаланмади. Биринчидан, яна эски давр талаблари бўйича шаклланган, амалда ғоявий банкрот ва сунъий тузилмаларга айланган чўнтак партияларга суянилди. Бу партияларнинг ҳеч бири масалан менинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий қарашларим ва қадриятларимни акс эттирмайди. Мен ўзимни улар билан ассоцияланишни ҳам истамайман. Шу маънода ташаббускор гуруҳлардан номзод кўрсатиш каналига рухсат берилишини кутгандим. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади. Иккинчидан, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш функционерлари сифатида яна ҳокимлар ва ҳокимиятларга суянилди. Улар номзодларни саралашдан тайинлашгача бўлган барча жараёнларни тўлиқ назорат қилишди. Ислоҳотларни узлуксиз дискредитация қилиб келаётган ҳокимлар бу сафар жуда катта умид берилган сайловларни ҳам етарлича обрўсизлантиришди. Бундай ҳокимлар билан Ўзбекистонга ташқи агрессор ҳам, душман ҳам керак эмас. Амалда номзодлар партиявийлик бўйича эмас, халқ қўллаётган ва ҳокимлар тайинлаб бўлган номзодларга ажраб бўлган эди. Тан олиш керак, бу сафар халқ номзодлари аксар ҳолатларда ютқазди. Учинчидан, бу сафарги амалиёт ҳам кўрсатдики, вилоят ва туман сайлов комиссиялари, сайлов участкалари таркибини шакллантириш қоидаларини бутунлай ўзгартириш лозим ва лобуд. Бу циклдаги сайловларнинг кам сонли ижобий ютуқлари ҳам қуйи комиссиялар ва участкаларга борганда парокандаликка учради. Биз онгли ва онгсиз йўл қўйилган хатолар оқибатларини энди беш йил ўзимизнинг танамизда ҳис қилишга маҳкуммиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin