Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод ёзмоқда
Ассалому алайкум, яхшимисиз, Отабек ака. Фарғона вилоятидаги ҳолат Навоий вилоятидаям.
Яхши ниятлар билан, халққа фойдам тегсин деган ниятда номзодимни қўйгандим. Ҳалитдан сайлов натижалари мен учун аниқ! Мендан кўра бошқа номзодлар кучли бўлишса майли эди. Аммо...Катта цирк. Хуллас бошқа номзод ўтиши кераклигини тушунтиришди. Ҳали эскича тизим яхши ишлаб турибди.
Ҳа майли, кузатишда давом этамиз.
Ўзимиздан:
Ҳурматли номзод, қўлни кўтаришга шошилманг. Сизнинг энг катта ёрдамчингиз - ақлли сайловчиларингиз ва ишончли вакилларингиз. Бюллетенларни санаш, протоколларни шакллантириш учун ҳар бир вакилингиз ҳар бир участкада ҳозир бўлсин, иштирок этсин ва охиригача курашсин. Юқорида айтганимиздек, овозларни қайта санаш бўйича аризаларни тайёрлаб қўяверинг, "келишуха"га борманг. Сизни номзодликка киритган партиянгиз худди ўтган сайловларида бўлгани сингари сизни ҳам, натижаларингизни ҳам ҳимоя қилмайди, қила олмайди. Улар маҳаллий феодаллардан қўрқишади.