Ишончли вакил ҳикояси:
Сайловда ишончли вакил сифатида қатнашдим. Ухлолмай чиқдим кечагилардан.
Ўйинлар йўқолмапти. Протокол бермасликка, саноқ ўтказиладиган жойга киритмасликка кучли ҳаракатлар бўлди.
Жараёнларни камерага олишга ҳам комиссия раиси тарафидан тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатилди.
Комиссия раиси охирида ҳокимдан фалонкасни ўтказиш буюрилганини тан олди, хонасига чақириб ўзларича қўрқитишмокчи ҳам бўлишди, "эртага олдига чақиради, жавоб бера оласизми, мен айтилган номзодларни ўтказиб бермасам каллам кетади, энди қандай тўғирлаймиз, ҳамма ишни пачава қилдингиз, ўзингиз билан олиб кирган қолган (номзодлар) вакилларини олиб чиқинг ўзингиз, улар ҳам протоколни сўраб ўтиришибди, бир кунлик сайлов ўтади кетади, ҳоким билан ҳар куни ишлашимиз керак" деган гаплар... Яхшиям ҳокимият таъсир ўтказа оладиган ташкилотда ишламайман.
Тушунмаганим, шаффоф сайлов, Янги Ўзбекистон дейилаяпти, лекин нимага камералар ўрнатилиб, саноқ жараёнини холис бўлишини таъминлайдиган жонли трансляция ва ҳоказо ҳаракатлар килинмайди. Барча қилинган ишлар саноқ жараёнида осмонга совурилиб кетди.
Кейинги сайловларга ўзимнинг позициямни белгилаб олдим: на ҳокимиятга ва бошқа кучлар таъсирида қолмайдиган даражага эришиш ва адолат учун ҳокимият ўйинчиларинимас, халқ қўллаган номзодлар ютишига ёрдамлашиш бўлади. Кейинги сафар чўнтагимдан пул тўлаб бўлса ҳам холис вакил ва кузатувчилар тайинлашга кўмаклашаман, бу муттаҳамларга кўрсатаман!