60K280Telegramda ochish
Бугун сайлов доирасида тарғиботнинг охирги куни Тасаввур қилинг, уйингизга ўғри тушган, мелиса чақиришдан фойда йўқ, ё кечикиб келади, ё келсаям суриштирувни ўзингиздан бошлайди, ўғри ё ўғриларга имкон қадар қаршилик қилишга уринасиз, мол-мулкингизнинг ҳеч қурса бир қисмини асраб қолишни ўйлайсиз. Эртадан кейинги сайловда бизнинг овозимизга ҳам ўғри тушган. Твиттерда ёзишмоқда: "Сайловга боғлиқ яна бир нарса. Фарғонада одатдагидек вилоят ҳокими босимини камайтиргани йўқ, айтган одами сайланиши бўйича туман ҳокимларига, туман ҳокимлари эса сайлов участка раисларига "понятка" беряпти. Бу ҳолатда сайловчилар сайловга келиши ва бюллетенини банд қилиши керак. Депутатликка номзодлар эса овозларни қайта санаш бўйича аризаларини тайёрлаб қўйиши керак. Осонликча иш битириша олмасин сайловга тупурган "ҳокимча"лар". Иқтибос тугади. Юқорида ёзганимдек, "мелиса" чақириш ҳозир бефойда. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Сайловга бориш, ўғрилар томонидан овозларимизни ўғирланишига йўл қўймаслик, ўғрилар ўзларининг ўғри шотирларини бизга депутат этиб тайинлашларига рози бўлмаслигимиз зарур. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ақлли овоз беринг! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin