Кечамас, 30 йил муқаддам ёзилган шеър
Жоним жуда арзон...
Жудаям арзон,
арзондир бул юртда тўкилган қонлар,
сочилиб ётибди бамисли хазон
тупроқнинг бағрида янги қурбонлар...
Мен энди сўзмас,
фарёд-ла сўйларман ўзимга ўзим:
хўш, кимман, нимаман,
улкан бир қуртдай
ўрмалаб ўтарман замон тошидан,
бутун борлиғи-ла хомашё юртда
мен ҳам одамзотнинг хомашёсиман.
Шавкат Раҳмон