Xushnudbek.uz kanalidan




Ўзим муносиб деб ҳисоблаган номзодларга овоз бердим.
Олий Мажлис ҳамда шаҳар кенгаши учун кимга овоз беришим олдиндан аниқ эди. Туман кенгаши номзодларини танимадим, шу сабабли ақлли овоз бериш усулидан фойдаландим.
Кимга овоз берганимни айтмайман, чунки бу мумкин эмас. Аваало яширин овоз бериш принципи бор, иккинчидан кимга овоз берганини айтиш ташвиқот ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда кимга овоз берганини акс эттирувчи бюллетен фотоларини жойлаштираётганларга ҳам айтмоқчи эдимки, бу қонунга хилоф, бундай қилманг.
👉 @xushnudbek 👈