Сўрашмоқда, ақлли овоз бериш воситасини вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида қўлласа бўладими? Бўлмасам-чи, бўлганда қандоқ?
Ахир сизнинг мулкбузар, уйбузар, зўравон, ариқмен, сўконғич, уронғич, саводсиз ва умуман маҳаллий феодалга айланган ҳокимларга айтар сўзингиз бор.
Барча вилоят ва туман ҳокимлари тегишли вилоят ва туман Кенгашларига депутатликка номзод, яъни ўзлари сайлов ўтказиб, ўзлари сайланади ва кейин ўзларини ўзлари назорат қилади. Айтишингиз мумкин, мен қандай овоз бермай, сайловлар натижалари ҳалол ҳисобланишига кафолат йўқку, деб. Тўппа-тўғри, ўтган сайловларда 4% овоз олиб ҳам 5 йил ОМ ҚП депутати бўлиб юрганлар қанча?!
Умид шулки, энг иблис касда ҳам орият, ҳамият бўлади. 3-4 фоиз овоз билан беш йил депутатлик ё сенаторлик рутбасини кўтариб юриш учун бет ҳам, кет ҳам бўлмаслиги керак. Яъни, умид қиламизки, бюллетенларни ҳисоблашда манипуляцияга йўл қўйишмайди, ҳеч қурса, хотинидан, болаларидан уялишади.
Ақлли овоз бериш орқали ҳеч қурса биронта ҳоким депутатлик мандатини қўлга кирита олмай қолишининг ўзи ақлли овоз бериш стратегиясининг, демакки бугунги фуқаролик жамиятининг ютуғи бўлади.
Шу ўринда, Марказий сайлов комиссиясига савол, нега комиссия сайтида вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига номзодлар тўғрисида маълумотлар шу кунгача жойлаштирилмаган?
@the_bakiroo