Ўзаро боғлиқ уч хабар
Меҳнат вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ЕОИИга кирса, меҳнат мигрантлари учун патент тўлови бекор қилинишини алоҳида таъкидлапти.
Андижонда уч кундан бери йўналишдаги таксичиларга қарши рейд давом этмоқда. Рейдчиларнинг баҳонаси тайин - таксистлар нархларни оширишганмуш. Бутун мамлакатда нархлар потирлаб ошиб ётипди, лекин буларнинг кучи фақат таксичиларга етади. Рейдлар борасида қаерда сохта обрў орттириш мумкин бўлса, ўша жойда камералар билан пайдо бўладиган сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов ўз муносабатини билдирмаган
Тошкентдан Москвага йўлда 3 сутка юрадиган автобус рейслари қўйилипти. Россия шаҳарларига қўйилган нечанчи автобус рейси, саноқда адашдим. Беихтиёр 18-19 асрларда Африкадан Америкага негр қулларни ташиган саноқсиз юк кемалари ҳаёлимда гавдаланди.
Шунақа тасаввур уйғонаяптики, маҳаллий раҳбарлар одамларни имкон қадар тезроқ Россияга жўнатиб қутулмоқчидек.
P.S. Мабодо Нозим Ҳусанов ва Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимдан кетиб қолса, мардикорчилик қилиб тирикчилик ўтказиш учун Россияга кетармикан ёки таксичилик қилармикан?