14K145Telegramda ochish
Ҳурматли Фарғоналиклар, Шуҳрат Ғаниев қайси туман ва округда вилоят Кенгашига ўз номзодини қўйган? Уни энди фақат сизлар тўхтатиб қола оласизлар. Қонуний чора кўрилса, шу пайтгача кўриларди. Таърифига тил ожиз бу одамнинг вилоят Кенгашига сайланмаслиги ва табиийки сенаторга айланмаслиги энди фақат Сизнинг қўлингизда. Ўлдириш, тирик одамга жаноза ўқиттириш билан дағдаға қилган одам вилоят Кенгаши ёки Сенатда эмас, бошқа жойда ўтириши керак. Ақлли овоз беринг. Ғаниевга ўхшаганлар ҳокимиятда қолмаслиги учун ҳам сайловда қатнашиш ва ақлли овоз бериш лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin