7.4K17Telegramda ochish
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамовдан: Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган хабарлар юзасидан (@the_bakiroo телеграм канали муаллифларига) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларни ўтказиш ва уларни ташкил этиш Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига кирмайди. Сайлов Кодексининг 20 моддасига мувофиқ вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш ва ташкил этиш ишларига масъул ҳисобланади. Хусусан, улар сайлов округларини тузади, сиёсий партиялар томонидан тақдим қилинган маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларни рўйхатга олади. Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари мустақил мақомга эга бўлиб, ўз фаолиятида Марказий сайлов комиссиясига буйсунмайди. Шу билан бирга МСК томонидан рўйхатга олинган Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар тўғрсидаги маълумотларни мазкур ҳаволадан олишингиз мумкин: http://elections.uz/uz/lists/candidates Маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят, туман, шаҳар партия кенгашларидан, шунингдек участка сайлов комиссияларидан олиш мумкин. P.S. Ўзимиздан: Маҳмуд ака, жавоб учун раҳмат, биз вилоят, шаҳар, туман сайлов комиссиялари МСКга бўйсунади демадик. Оддий сайловчи, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига номзодлар рўйхатини қайдан олсин? Наҳот шу маълумотларни МСК сайтига жойлаш шунчалар қийин? Маълумотлар ягона базага жойланса яна кўп ёлғонлар маълум бўлиб қоладими? Ёки сайловчилар бунга - очиқ маълумотларга ҳақли эмасми? Ёки жойлардаги Кенгашларга "сайловлар" ўтказиш ваколати маҳаллий феодаллар ихтиёрига тўла топширилганига ишониб қўлни ювиб, қўлтиққа уриб қўяверайликми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin