12K74Telegramda ochish
Сайлов якунланганига 64 соат ўтди Сайловдан кейин 20 соат ўтиб тақдим этилган дастлабки маълумотлардан иборат инфографикадан бошқа бирон бир қўшимча ахборот шу вақтгача жамоатчиликка очиқлангани йўқ. Қизиғи, бунақаси ҳали Каримов даврида ҳам бўлмаган: айни соатгача номзодларга овоз берганлар сони ҳам номаълум, фақат фоизларда кўрсатилган. Кимга керак бўлса, арифметик йўл билан чиқариб олади, дейишлари мумкин, лекин бунинг учун бузилган бюллетенлар сонини билиш керак бўлади. Лекин яроқсиз деб топилган бюллетенлар сони ҳам очиқланмади. Хуллас, маълумотларга эга бўлмоқчи бўлганлар олдида кўп номаълумли тенглама турипти. Бу кетишда олдинги йилларда бўлгани сингари округ ва участкалар чуқурлигидаги маълумотларни олиш ҳақида орзу ҳам қилмасак бўлади назаримда. Нега бундай деяпман? Газетаўз мухбири сайловдан 2 кун аввал 2016 йилги сайлов бўйича туманлар ва вилоятлар қирқимида маълумот сўралгани, лекин МСК уларда бундай маълумот мавжуд эмаслигини билдиргани ҳақида ёзди. Агар маълумотлар бўла туриб, берилмаган бўлса, бу - муаммо. Очиқликка даъво қилаётган Янги Ўзбекистонда 5 йил аввалги сайлов бўйича кенгроқ маълумотлар очиқланмаслиги сабаби нима бўлиши мумкин? Албатта, ҳар бир янги ахборот таҳлил кетидан саволлар яратади, улар кўпинча ёқимсиз бўлади. Масалан, сайлов куни давомат бўйича вилоятлар қирқимида маълумотлар қанча саволларни туғдирди. Охири 17:00дан кейин бу маълумотларни бермай қўя қолишди. Ёпиқлиқ қозон хавотирсизроқ дейишган кўринади. Агар МСК айтганидек, 2016 йилги сайлов бўйича батафсил маълумотлар бўлмаса, унда икки карра муаммо: 2016 йил сайлови якуний натижалари қандай шаклланган? Участка ва округлардан йиғилган маълумотлар қаерда ва қандай жамланган? Ахир якуний маълумотларни олиш учун уларни бир жойга йиғиш ва қайта ишлаш керак-ку! МСКдагилар бу галги сайловлар ўтган галдагилардан "бошқача" эканини тинимсиз такрорлашмоқда. Лекин маълумотлар очиқлиги, кенглиги ва чуқурлиги борасида сайловларнинг "бошқача"лиги унча сезилмаяпти. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin