12K41Telegramda ochish
Сайлов натижалари бўйича "чуқур" маълумотлар очиқланадими? 1991 йилдан кейинги ўтган биронта сайловда округлар, участкалар қирқимида маълумотлар сеткаси очиқ эълон қилинмаган. Охирги йилларда катта маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ технологиялар етарлича ривожланди. Сайлов бўйича тўпланган маълумотларни минутлар ва соатлар ичида исталган қирқимда қайта ишлаш ва эълон қилиш мумкин. Узоқни қўя турайлик, ҳатто Марказий осиёдаги қўшниларимизда сайловдан кейинги куннинг ўзида исталган участка бўйича ҳар бир участканинг протоколи билан танишиш мумкин. Бу округлар ва участкалар тизими "чуқурлигида" номзодларнинг электорал қўлловини таҳлил қилиш, лозим бўлганда кейинги сайловларда керакли ўзгаришларни амалга ошириш ва энг асосийси сиёсий маркетинг учун муҳим ахборот бўлади. Масалан, жаноб Алишер Кадировга у депутат бўлиб сайланган Пахтакор туманида қандай овоз берилгани қизиқ бўлса керак. Ёки Варисова хоним у доимо тайинланиб келган Тошкент туманида электоратнинг унга муносабатини билиб қўйса ёмон бўлмайди. Ва сайлов натижалари бўйича big data партияларга нега уларнинг парламент сайловларидаги 20-25%лик электорал қўллови Президент сайловларига келганида каррасига - 2-3%гача тушиб кетиши тўғрисида ўйлаб кўриш учун ҳам хамиртуруш бўлади. Билмадим, улар ўзларига бу саволни бериб кўрмаган бўлсалар керак. Маълумот учун, 2019 йилги парламент сайловларида округ ва участкалар тугул, ҳатто бошқа ютқазган номзодларнинг қанча овоз олганини эълон қилиш лозим топилмаган. Шунчаки ғолиблар рўйхатини эълон қилиш билан чекланилган. Бу сафар қандай бўларкин? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin