Андижонча атипик фаоллик
Айтганимиздек, сайлов бўйича қанча кўп ва чуқур маълумот тақдим этилса, таҳлил ва синтез учун сайловчилар шунча хамиртурушга эга бўладилар.
Кун давомида ҳар икки соатда сайловда қатнашганлар сони, яъни давомат бўйича маълумотлар эълон қилиб борилди. Шу камтаргина маълумотларни қиёсий солиштирганда ҳам айрим саволли хулосаларга келиш мумкин.
Соат 13:00га қадар Республика бўйича энг катта фаоллик Фарғона вилоятида кузатилди. Бу вақтга келиб, Республика бўйича 52,7% сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, Фарғона вилоятида 62,2% сайловчилар участкаларга келишган, Андижонда эса - 54,3%.
Тушдан кейин соат 15:00 ва 17:00 ҳолатига Фарғона вилоятида фаоллик кескин сусайиб кетди. Андижонда эса аксинча, атипик фаоллик қайд этила бошлади.
4 соат ичида давоматда Фарғона вилоятидан 7,9%га ортда қолаётган Андижон вилояти нафақат Фарғона вилояти кўрсаткичига етиб олди, балки 2,9%га ўтиб ҳам кетди.
17:00 ҳолатига келиб энди Андижон вилоятида давомат 77,1%га, Фарғонада эса 74,2%ни ташкил этди.
13:00дан 17:00гача Андижон вилоятида 411 215 сайловчи овоз берди, Жами сайловчилари сони қўшнисиникидан 480 946 нафарга кўпроқ Фарғона вилоятида эса атига 274 142 нафар сайловчи участкаларга келди.
- https://telegra.ph/file/1c9d03f5e94ab2cd66a2a.jpgtelegra.ph
- https://t.me/electionsuz/4762@electionsuz
- https://t.me/xushnudbek/11853@xushnudbek
- https://t.me/electionsuz/4786@electionsuz