6.2K7Telegramda ochish
Нега Ўзбекистонда округлар, участкалар қирқимида маълумотлар сеткаси очиқ эълон қилинмайди? Чунки бу маълумотлар математик таҳлиллар учун хамиртуруш бўлади, таҳлиллар натижасида эса кўплаб ноқулай саволлар туғилади. Масалан, 15:00 ҳолатига явка борасида Андижон ва Қашқадарё вилоятлари пешқадамлик қилмоқда, уларда явка ўртача республика кўрсаткичидан +10 фоизгача фарқ бор (уларни жоиз бўлса бу борада Ўзбекистон Чечняси дейиш мумкин). Явка бўйича ҳар қандай атипик фаоллик ва бузилишлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Энди тасаввур қилинг, округ ва участкалар қирқимида янаям батафсил маълумотлар берилса, қандай саволлар пайдо бўлади. Маълумот учун, 2014 йилги парламент сайловларида ҳатто бошқа ютқазган номзодларнинг қанча овоз олганини ҳам эълон қилишни лозим топишмаган. Шунчаки улар протокол бўйича ғолиблар рўйхатини эълон қилишган. Бу йил ҳам шунга қараб кетаяпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin