Пул массаси ўсишда давом этмоқда
9- ойдирки ўсишда давом этаётган миллий валютадаги пул массаси 84,2 трлн.сўмга етди. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда 13,5%га кўп.
Мазкур даврда ЯИМнинг номинал ўсиши 21,4%ни ташкил этгани инобатга олинса, ҳаммаси жойида. Хавотирга ўрин йўқ.
Айтиш керакки, 1 йил давомида пул массаси асосан депозитлар ҳисобига ўсиб борган, нақд пуллар қолдиғи деярли ўзгаргани йўқ. Шу сабабли ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши 38,3 фоиздан 34,0 фоизгача қисқарган.
Сентябрда пул массасининг ўсиши унинг барча элементлари ҳисобига юз берган: нақд пуллар 1,5 трлн.сўмга, депозитлар эса 1 трлн.сўмга кўпайган.
Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар бироз камайган бўлса-да, ўтган ой кўрсаткиччи даражасида 13,9 трлн.сўм атрофида барқарор қолмоқда. Мажбурий резервлар қолдиғи ҳам деярли ўзгаришсиз қолган (1,95 трлн.сўм)