Пул массаси қисқаришда давом этмоқда
Октябрь ойида ҳам пул массасининг қисқариши давом этган. Ой давомида кенг маънодаги пул массаси қолдиғи 850 млрд.сўмга, 200,8 трлн.сўмгача камайган.
Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи деярли ўзгармаган (+10 млрд.сўм) ва 48,1 трлн.сўм даражасида қолган.
Кенг маънодаги пул массаси (13,5%) ва Миллий валютадаги пул массасининг (18,6%) ўсиши ЯИМ номинал ўсишидан ортда қолмоқда.
Мажбурий захиралар (2 788 млрд.сўм) ва вакиллик ҳисобварақлар қолдиғида (13 719 млрд.сўм) октябрь охирида яна камайиш бошлаган.