15K17Telegramda ochish
Кенг маънодаги пул массасининг ўсиш суръати ўзининг максимумига етди Октябрь ойи давомида кенг маънодаги пул массаси уч фоиздан зиёдроққа ўсган ва 127 трлн.сўмдан ошган. Қайд этилган суръат 2021 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Ўтган ой давомида пул массасининг барча компонентлари ўсишда давом этган. Хусусан, нақд пуллар 3,1%га, талаб қилиб олингунча депозитлар 1,0%га, бошқа депозитлар 5,6%, чет эл валютасидаги депозитлар эса 3,0%га кўпайган. Қоида тариқасида йилнинг охирги ойларида пул массаси ўсишда давом этади. Катта эҳтимол, 2022 йилнинг дастлабки ойларида ортиқча масса рестрикция воситаларида қисқартириб олинади. Кетма-кет уч ой давомида қисқариб борган вакиллик ҳисобварақлардаги маблағлар яна 3 трлн.сўмга ошган ва 16,7 трлн.сўмга етган. Банкларда ликвидлик кўпайганини пул бозоридаги ставкалар бироз тушганидан ҳам сезса бўлади. Соф ташқи активлар қолдиғига қараганда, 1 ноябрь ҳолатига олтин-валюта захиралари ҳам кўпайган (халқаро захиралар тўғрисидаги ҳисобот ҳали эълон қилингани йўқ).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin