26K183Telegramda ochish
Бозор томон бир қадам: Фермер пахтани биржада сота бошлайди Ниҳоят, шу кунларгаям етган кўринамиз. Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлиши яна бир бор таъкидланди. Энг муҳим янгилик эса фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилиши бўлади. Демак, энди пахта хом-ашёси биржа товарига айланади. Пахтанинг нархини бозор белгилайди, деб мана энди келаси йилдан айтса бўлади. Келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилиши белгиланмоқда. Бу механизм фермернинг ҳақини каррасига қимматлаштирилган ўғит, ёқилғи аа техника хизматлари билан туя қилиш чекланишига умид беради. Асосийси, ҳокимлар аралашмаса, фермернинг кредит пулини ҳисобига тушмасдан ўзининг шотир чўнтакларига ҳайдашни бошламаса бўлди. Бунинг учун ҳокимлар далага ва банкка оёқ босмаслиги, фермерларни зўравон мажлислари ва зараркунанда топшириқлари билан безовта қилмаслиги керак. Пахта ҳосилини молиялаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқишда танлов ва эркинликлар энг асосий принципга айланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin