27K202Telegramda ochish
Ўзбек пахтачилигининг янги босқичи: фермер ва кластер муносабатлари бозор қонун-қоидалари асосида қурилади “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди. Бу узоқ кутилган ҳужжат эди. Бу ҳақда аввалроқ ёзган эдик. Ушбу фармон ортидан фермер ва кластер муносабатларини бозор қонун-қоидалари асосида қурилиши таъминланади. Ниҳоят, янги босқичга етиб келинди. Фермерлар 5 йилда кластер тизими орқали оёққа туриб олди, техникали бўлди. Пахтада ҳосилдорлик кўпайса, даромад борлигини тушунди. 40, 50 ёки 60 центнергача пахта олган минглаб фермерлар бор, улар ўзига яраша даромадга эга бўлишмоқда. Қарорда чигит экилишидан аввал (ҳар йили 1 ноябргача, 2024 йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон ёки тегишли вилоят) учун ўтказиладиган савдолар орқали тузиш белгиланди. Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади. Кластерлар энди тайёр маҳсулот ҳамда чет эл бозори ва брендлари билан ишлаши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin