Улар олигарх ва монополистлар манфаатини ифода этадими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этган. Унда давлат ёрдами (имтиёзлар, субсидиялар) бўйича лойиҳаларни Рақобат қўмитаси билан маслаҳатлашишни мажбурий қилиш таклиф этилган.
Яъни сайланмаган ҳоким ва тийиқсиз вазирларнинг чўнтак бизнесига, ўғри олигархияга, очофат монополияларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари, имтиёзли кредитлар, мутлақ ҳуқуқлар, давлат мулкини имтиёзли нархларда сотиш ва ижарага бериш, ер ресурслари ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш шаклида ёрдам кўрсатишда давом этиш керак, деб ҳисоблашаётгандек.
Пештоқига Қонунчилик палатаси деб ёзилган органда Ўзбекистон фуқароларининг - истеъмолчиларнинг турли қатламлари - йўқсиллар, камбағаллар, ўртаҳоллар, ўрта синф, рақобат муҳитида ишлаётган кичик ва ўрта бизнеснинг хоҳишларини ифода этадиган кимдир борми? Ё улар фақат бир сиқим олигарх ва монополистларнинг манфаатларини ифода этадими?