18K57Telegramda ochish
Табиий сут харидорга яқин бўладими? Эркин бозор тамойиллари амал қиладиган мамлакатларда истеъмолчиларнинг танлови манипуляция қилинишига қарши жиддий курашилади. Табиий сут билан боғлиқ савдо қоидалари ҳам шу жумладан. Эътибор берсангиз, бизда табиий сут ва қуритилган сутдан қайта ишланиб тайёрланган сут пештахталарда аралаш жойлаштирилади. Органик бўлмаган сутга алоҳида биркалар қўйилишига нисбатан эса стандарт талаблар мавжуд эмас. Табиийки, органик ва органик бўлмаган сутни жойлаштиришда ва фарқлашда мезонлар бўлмагач, рақобат тарозиси бузилади. Истеъмолчиларнинг ҳақлари соғлиққа оид масала кўндаланг бўлганида доим устувор бўлиши керак. Шу маънода йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш жуда тўғри қадам. Лекин Рақобат қўмитаси раиси айнан шу масалада қанчалик масъул, очиғи билмайман. Чунки Ўзбекистонда сут бозоридан кўра аҳволи абгор ва Рақобатнинг р ҳарфи йўқ ўнлаб сегментлар мавжуд. Сут маҳсулотларини танлашда ҳарқалай саводхон ва талабчан харидор адашмайди. Кучли бўлмасаям, рақобат бор чунки. Нефть маҳсулотлари, такси агрегатлари, автомобиль импорти, фармацевтика импортидаги оч бўриларга қарши курашишда қўмитанинг на ресурслари ва на маъмурий кучи бор эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin