33K119Telegramda ochish
Навбатдаги тажриба: Сут ҳам маркировкаланади, табиийки, нархлар яна ошади Табиий ва қуруқ сутни ажратиш баҳонасида сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади. Бу сут маҳсулотларини янада қимматлашишига олиб келади холос. Худди сув ва салқин ичимликлар билан бўлгани сингари. Чунки маркировкалаш ишлаб чиқариш ва қадоқлаш жараёнини қайтадан ташкил этиш, технологик циклга ўзгартириш киритишсиз амалга ошмайди. Гап ҳар бир маркировка қилинган маҳсулот учун ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар «CRPT TURON» МЧЖга ҚҚС билан ҳисоблаганда тўлайдиган ва олигархия чўнтагига тушадиган 76,16 сўмдагина эмас. Ҳар бир сут заводи бунинг учун юзминглаб, миллионлаб доллар қўшимча маблағ сарфлайди, табиийки, бу қўшимча харажатларнинг ҳаммаси нархга, яъни истеъмолчи бўйнига юкланади. Сут бозори чиновникларнинг қийшиқ қўли ҳали тегмагани учун бу ўта рақобатли бозор, унда қуруқ сутдан тайёрланган сут ва табиий сутни алдамай, ажратиб кўрсатиш учун имидж ва репутация масаласи ўзи кифоя қиларди. Яъни ишлаб чиқарувчи ёки импортчи қадоқда биргина белгини кўрсатишининг (айтайлик қадоқнинг 20 фоизлик қисмида кўринарли қилиб) ўзи истеъмолчига тўғри қарор қабул қилиш учун етарли ишора бўлади. Қуруқ сутли ичимликнинг табиий сут деб алдаган ишлаб чиқарувчига нисбатан харидорнинг ўзи оёғи билан ҳукм чиқара олади. Дарвоқе, маркировкалаш талаби қўлланилаётган маҳсулотлар рўйхатида сут йўқ, аввал бошдан бундай режа бўлмаган. Аввалроқ маркировкалаш орқали ҳаводан пул ишлаш фаолиятини шина, гиламлар ва ҳатто эҳтиёт қисмларга ҳам қўллашмоқчи бўлишганди. Ўзбекистонда мажбурий маркировкалаш худди IMEI ва авторақамлар учун тўлов ундириш сингари хусусий чўнтакларга тўланадиган солиққа айланиб қолган. Янги даврда авж олган бунақа бузуқ тажрибанинг илдизлари шимолга бориб тақалади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin