28K117Telegramda ochish
Мажбурий маркировкалаш бекор қилинадими? Бекорга фармоннинг 9- бандини жуда муҳим деб атамадим. Гарчи бу бандга "тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" обороти қўшилмаган бўлсада, агар ўз вақтида моҳиятига кўра ижро қилинса, масалан, Ўзбекистонда мажбурий маркировкалаш бекор қилиниши керак. Билсангиз керак, мазмун-мақсади бўйича мажбурий йиғим ҳисобланадиган Мажбурий маркировкалаш учун «CRPT TURON» МЧЖ танлаб олинган. Мажбурий рақамли маркировкалаш учун оператор танлаб олишда ўз вақтида ҳеч бир танлов амалга оширилмаган ва тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ҳар бир маркировка қилинган маҳсулот учун ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар «CRPT TURON» МЧЖга ҚҚС билан ҳисоблаганда 76,16 сўм ҳақ тўлайди. Бу ҳали маркировкалаш учун ишлаб чиқарувчилар технологик линияларни ўзгартириш билан боғлиқ мажбурий харажатларни ҳисобга олмаганда. Феълан олганда бу харажатларнинг ҳаммасини охирида биз истеъмолчилар тўлаймиз. Тўловимиз эса бюджетга эмас, олигархия чўнтагига бориб тушади. Шу кунгача тамаки, алкогол, маиший техника ва дори воситаларини мажбурий маркировкалаш амалга оширилди. Энди эса, сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчиларга ўтишмоқчи. Лекин ҳукумат ишлаб чиқарувчиларга, уларнинг ҳақли эътирозларига қулоқ солармиди? Мана энди ҳукумат киритган мазмуни бўйича мажбурий йиғим ҳисобланадиган маркировкалаш бало солиғи бекор қилиниши мумкин. Бунга Президент фармони ҳуқуқий асос бўла олади. Агар маркировкалашни бошқатдан киритишмоқчи бўлишса, марҳамат қилиб, энди аввал бу бўйича Қонун қабул қилиш керак, йиғимларни Қонунда белгилаш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin