29K54Telegramda ochish
"тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" Менга Давлат дастури бўйича фармонда 25 та банднинг ижроси бўйича қўлланилган "тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" деган бирикма жуда ёқди. Қидириб кўрдим, илгари меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда бундай уч сўздан иборат бирикма ишлатилмаган экан. Балки, янги даврда қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросига чала-чулпа, сифатсиз ва эсламаса эсдан чиқадиган тарзда қаралгани учун ҳам шу ҳуқуқий оборот пайдо бўлгандир. Ростанам, кўпчилик раҳбарларда топшириқни 30% бажарсак ҳам ижрога ўтади, муддати ўтиб кетса, ҳеч нима қилмайди, сифат бўлмаса ҳам ҳаракат кўрсатиш кифоя, деган ақида сингиб қолган. Лекин дастурнинг менинг назаримдаги энг муҳим вазифаси — "2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилсин" 9- банди учун "тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" айланмаси қўшилмагани сал тушунарсизроқ. Яъни, шу бандни тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажармаса ҳам бўлаверадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin