Банк ҳисобварағидан пул чиқарилишида Солиқ ва мажбурий тўловларнинг устуворлиги бекор бўлмоқдами?
Таклиф этилаётган Фармон лойиҳасида, айтиш жоизки, шу пайтгача ўзгартиришга журъатимиз етмаган инқилобий ечимлар ҳам мавжуд.
Гап, хусусан банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни навбатдан ташқари ундириш билан боғлиқ амалдаги қоидаларни бекор қилиш ҳақида кетмоқда.
Ҳозирда, агар мижоз ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаса, ҳисобвараққа маблағ келиб тушганда қачон қўйилганидан қатъий назар, энг аввало солиқ ва мажбурий тўловлар билан боғлиқ инкассо топшириқномалари автоматик тарзда ижро этилади. Яъни бошқа субъектларнинг тўлов ҳужжатлари солиқ ва мажбурий тўловлар инкассосидан 1 йил аввал қўйилган бўлса ҳам, солиқ ва мажбурий тўловлар инкассосини устуворлиги сақланади. Мижознинг ҳисобварағида маблағлар етарли бўлган тақдирда ҳам устуворлик солиқ ва мажбурий тўловларда.
Фармон билан талаблар бўйича эса тўлов (ижро) ҳужжатлари келиб тушган навбат бўйича амалга оширилиши таклиф этилмоқда.
Албатта устуворлик иш ҳақи, алимент тўлаш, фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун билан боғлиқ тўловларга нисбатан сақланиши кўзда тутилган.
Энг асосийси эса банк ёки бошқа кредит муассасаси банк ҳисобварағидан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида чиқарилиши тартиби белгиланмоқда.