Кеча 481 та газзаправка ишлапти, уларнинг рўйхати ҳалиям йўқ
Энергетика вазирлигига кўра, кеча, 22 февраль куни 481 та газ заправка 3 239 минг куб газ тарқатган. Бу битта заправкага 6,7 минг куб газ дегани.
Ишлаётган газ заправкаларнинг рўйхатиям, ваъда қилинган режа-график ҳам йўқ.
Айтайлик, 100 маркали бензин қуйиб, 100 минг долларлик мерседесда юрмайдиган чустлик Маҳмудов ёки бешариқлик Мирзасидиқов кечқурун қайси заправкага бориб навбатда туришсин? Навбатда туришса, эрталаб соат 10 да газ келишига қандай кафолат бор?
Чустлик Маҳмудов газ келиш келмаслигини билмай беҳудага йўқотган 10 соатлик вақтидан экономика қанча ютқазди?
Бешариқлик Мирзасидиқов бир сутка навбатда туриб қуйган 50 минг сўмлик газнинг нисбий қиймати қанчага айланди?
Энергосамарадорлик ҳақида оғиз кўпиртиришда оддий логикага, газ эмас, ахборот таъминотига кимдир эътибор қаратадими?
- https://minenergy.uz/uz/news/view/3713minenergy.uz