"Маркировка сотишаяптида"
Бутун Ўзбекистон бизнеси ва истеъмолчиларига зиён келтириш ва ягона монопол операторни бойитишга хизмат қилаётган маркировкалаш мажбурияти энди қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ҳам қамраши мумкин.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, агар эътироз ва шикоятлар билан бу ташаббус тўхтатиб қолинмаса, 2029 йил 1 январдан бошлаб заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва импорт қилиш билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади.
Маркировкалаш асл моҳияти (ҳамма биладиган ва ечимини хоҳламаётган) ҳақида гапирилмаган гап қолмади. Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов Кун ўз студиясида (38:00дан) маркировкалашда мантиқ йўқлиги бўйича яна бир тажриба кўрсатган. Нафақат ўлпон тўлаётган жабрдийда бизнес вакиллари, тепада ўтирган ва маркировкалаш қиролининг шеригига айланмаганлар ҳам кўриши тавсия этилади.