Бизнес боши узра янги ойболта тажриба бошланиши мумкин
Ўтган ҳафтада кўпчиликнинг эътибори шимолликларнинг ташрифи ва бошқа бир-бирини босиб кетган шов-шувлар шовқинида Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш деб ном олган ҳукумат қарорининг лойиҳаси пайдо бўлгани эътибордан четда қолди.
Лойиҳага кўра, товарларнинг "бозор нархи" тушунчаси киритилиб, шу асосда солиқ базасини аниқлаш механизми таклиф этилмоқда. Қарор қабул қилиниб, кучга кирса:
2024 йил 1 августдан эътиборан – кўчмас мулк объектлари, биржа ва (ёки) давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга;
2024 йил 1 октябрдан эътиборан – рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга тадбиқ этиш мўлжалланган.
2025 йил 1 январдан эса тажрибани барча товар ва хизматларга қўлланилиши эҳтимоли мавжуд.
Лойиҳага муносабат билдириб, кун ўз учун алоҳида мақола тайёрлаган Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов бизнес боши устидан кўтарилган ойболта механизмига нисбатан “Бу тадбиркорларнинг қўрқувда яшашига олиб келади” дея таъриф берган.
Маслаҳатчининг яна бир хулосаси эътиборга молик: "Афсуски, сўнгги пайтларда аввал солиқ кодексига мувофиқ бўлмаган норматив ҳужжатлар қабул қилиниб, кейинчалик Солиқ кодексини ушбу қонунга зид келувчи нормаларга мувофиқлаштириш амалиёти кузатилмоқда".
Лойиҳа билан албатта, танишинг, билдирилган муносабатларни ўқинг, ўзингиз ҳам муносабат билдиринг.