Кўчмас мулк "бозор нархидан" 20 фоиздан кўпга арзон сотилса, қўшимча солиққа тортилади
Ҳукумат қарори билан Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисида тартиби тасдиқланган. Тартиб хусусан, кўчмас мулк объектлари ҳамда ёғоч маҳсулотларининг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқ базасини аниқлаш механизмини белгилайди.
Кўчмас мулк объектларининг бозор нархи кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган томонидан аниқланиши, Солиқ органлари солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлашда, бунда нотариус, аукцион ва давлат харидлари, сотувчиларнинг нархномалари (прейскурант) фойдаланиш мумкинлиги қайд этилган.
Қарорда ёзилишича, тартиб 2026 йил 19 майдан кейин тузилган битимларга тадбиқ этилади. Ҳужжат билан, мисол тариқасида Мирзо Улуғбек туманида "арзон" сотилган кўчмас мулк мисолида ўртача "бозор нархи" қўлланилиб, қўшимча ҚҚС ва фойда солиғи ни ҳисоблаш намунаси кўрсатилган.