18K39Telegramda ochish
Расмий муносабат "Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 майдаги 253- сонли қарори айрим товарлар, шу жумладан кўчмас мулк объектларини реализация қилишда ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нарх бозор нархидан сезиларли даражада фарқ қилган ҳолларда солиқ базасини камайтиришнинг олдини олишга қаратилган. Ушбу тартиб реализация операцияларига нисбатан қўлланилади ва янги қурилган объектни фақат кадастр рўйхатидан ўтказиш факти бўйича ҚҚС ёки фойда солиғини ҳисоблашни назарда тутмайди. Шундай қилиб, агар тадбиркор кўчмас мулк объектини қурган ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказаётган бўлса, бироқ уни реализация қилмаган бўлса, объектнинг бозор қиймати билан қурилиш харажатлари ўртасидаги фарқнинг ўзи ҚҚС ва фойда солиғини қўшимча ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Шу билан бирга, кўчмас мулк объекти кейинчалик реализация қилинган тақдирда, солиқ оқибатлари аниқ битим шартлари, акс эттирилган ҳужжатлар ва солиқ базасини аниқлаш қоидаларидан келиб чиқиб, Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Солиқ қўмитаси янги қурилган кўчмас мулк объектларини фақат кадастр рўйхатидан ўтказиш факти бўйича солиқларни қўшимча ҳисоблашга қаратилган топшириқлар бермаган. Солиқ органларининг барча ҳаракатлари фақат қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади. Агар тадбиркорларда солиқ солиш объекти мавжуд бўлмаган ҳолда солиқ тўлаш бўйича асоссиз талаблар қўйилгани ҳақида аниқ фактлар бўлса, улар Солиқ қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин. Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда ўрганилади, қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланган тақдирда тегишли чоралар кўрилади". Солиқ қўмитаси.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin