23K179Telegramda ochish
Маркировкалаш тизими янада кенгаймоқда “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 190-сон қарори асосида фармацевтика ва истеъмол маҳсулотлари бозорида назоратни кучайтириш чоралари белгиланмоқда. Қарор билан маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш тизими ўзгармоқда, хусусан, маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўлланилгандан кейин улар учун тўлов қилиш белгиланмоқда. Аввал кодлар учун тўлов аванс тарзда амалга ошириларди. Энди эса катта пул айланмаси олдиндан йиғилиб турмасдан, тўлов маҳсулот тайёр бўлгач амалга оширилади. Яъни, маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг айланма маблағлари четланишининг олди олинмоқда. Шунингдек, илгариги тизимда кодлар ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан олдиндан пуллик харид қилинар ва уларни ишлатиш ёки ишлатмасликдан қатъи назар маблағ сарфланарди. Энди эса бу амалиёт тугади. 2025 йил 1 июлдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда, банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Солиқ қўмитаси таркибида тузиладиган махсус инспекция олдига Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни турини кенгайтириш учун синов тадбирларини ўтказиш вазифаси қўйилмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш солиқ хавфи даражаси юқори деб ҳисоблаш учун асос бўлади. Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin