25K300Telegramda ochish
1 январдан махсус QR код, яъни Paynet Xolis мажбурийга айланади Кеча, Солиқ қўмитаси Paynet Xolis иловаси ўрнатиш "ихтиёрий" деб айтгани билан, яна 2 кундан кейин якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда рақамли платформаларда генерация қилинган электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талабига айланади. Яъни, сизда, агар чакана савдо билан шуғулланувчи хусусий тадбиркор ёки пулли хизмат кўрсатувчи ўзбанд бўлсангиз, назорат-касса машинангиз бўлса ҳам, ҳисоб-китоб терминали бўлиши ҳам етарли эмас. Қўшимчасига яна қўлингизда ҳозирда фақат Paynet Xolis иловасигина чиқариб берадиган махсус QR код ҳам бўлиши керак. Кеча баёнот берган Солиқ қўмитаси ҳам, чуқур сукут сақлаб турган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк , Савдо-саноат палатаси ҳам айни шу эътирозни, яъни ЯТТ ва ўзбандлар нима учун Paynet (Xolis) монополияси яккахон хизматига мажбурий тиқилганини тушунтириб бера олишмаяпти. Амалда ЯТТ ва ўзбандлар махсус QR кодни Президент қарорида ёзилганидек, рақамли платформаларда эмас, фақат Paynet (Xolis) орқали генерация қила оладилар. Бу эса қип-қизил монополия, монополия бўлгандаям давлат органлари ўз қўллари билан сунъий равишда, яна Paynet (Xolis) учун махсус лазейка ясаб яратган хусусий монополия. Рақобат қўмитаси Paynet'ни Тўлов агентлик тармоғи томонидан жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича монополист деб тан олган. Лекин ЯТТ ва ўзбандларга мажбурий тиқиштирилган сегмент бўйича Paynet монополист деб тан олинмаган. Янги даврда ҳали ҳеч бир йил юз минглаб ЯТТлар ва миллионлаб ўзбандлар учун бунақа синовли бошланмаганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin